АҚШлик олимлар Ер шарининг ички биосфераси Дунё океани миқёсидан икки баравар катта деган хулосага келишди.
Бу ҳақда «EurekAlert» портали маълумот беради. Олимларнинг айтишича, Ер қаъри биосфераси 2 миллиард куб километрдан ортиқроқ, бу эса Ердаги барча океанлар миқёсидан катта. Айни пайтда Ернинг ички биомассасида 15-23 миллиард тонна углерод бор. Жами микротаналарнинг 70 фоизи ер остида бўлиб, бу микротаналар одамларга нисбатан 250-385 марта кўпроқ углерод ишлаб чиқаради.