Порошенко Украина президентлиги учун иккинчи муддатга ўз номзодини қўйди

0
143
марта кўрилган.
Украина Президенти Пётр Порошенко жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтадиган сайловда иккинчи муддатга ўз номзодини эълон қилди. 
 
Қандолат ширкати раҳбари ва Украинанинг энг бадавлат кишиларидан бири бўлган 53 ёшли Пётр Порошенко, сайлов олди дастурида, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши асосий устувор йўналишларидан бири бўлишини айтган. 
 
“Ўтмиш ва келажак авлодлар олдида, мамлакат олдида, чуқур масъулият ҳисси менга президентлик учун қайта ишлашга қарор қилишимга сабаб бўлди «, — деди Пётр Порошенко. 
 
Агар Порошенко режаларини амалга оширишга қодир бўлса, Украина 2024 йилда Европа Иттифоқига қўшилиш учун ариза топширади ва коррупция бўйича ишларни кўриб чиқиш учун махсус суд жорий йилда фаолиятини бошлайди. 
 
Манбаа:ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.