Суриянинг Доума шаҳрида кимёвий қурол қўлланган бўлиши мумкин

0
107
марта кўрилган.

Кимёвий Қуролларни Тақиқлаш ташкилоти апрель ойида Суриянинг Доума шаҳрига қилинган ҳужумда хлор моддаси ишлатилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ахборот тарқатган. Бу ҳақда ББС ахборот агентлиги хабар беради.

Доума шаҳри касалхоналарига 7 апрель куни кимёвий моддалардан заҳарланган деб тахмин қилинаётган 500 дан ортиқ беморлар олиб келинган. Ёш болаларнинг териси таъсирчан бўлганлиги сабабли касалларнинг катта қисми ҳам айнан болалардир.

Жангарилар томонидан қўлга олинган Шарқий Гоута ҳудудига апрель ойида ҳукумат томонидан қилинган ҳужумда кўплаб киши ҳалок бўлганди. Уни кетидан эса АҚШ, Буюк Британия ва Франция қуролли кучлари ҳаво ҳужумини оширганди. Ҳаво ҳужумидан сўнг шаҳарда кучли хлор моддаси ҳиди тарқаган. Сурия ҳукумати кимёвий қурол қўллаганини инкор этяпти. Оддий халқ теридаги кимёвий моддаларни сув билан ювиб ташлаш мумкинлигига ишонади.

Кимёвий Қуролларни Тақиқлаш ташкилотининг маълумот беришича, икки жойдан олинган намуналарда хлор моддаси топилган бўлсада, асаб тизимига кучли таъсир этувчи фосфороорганик кимёвий модда топилгани ҳали аниқланмаган. Лекин текширув гуруҳи ҳали якуний хулоса берганича йўқ. Икки ой давомида Доумага қилинган ҳужум натижасида 1700 дан зиёд аҳоли қурбон бўлганлиги айтилмоқда.

Камола ҲАТАМОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.