Трамп Жаҳон банки раҳбари лавозимига номзодни таништирди

0
126
марта кўрилган.
АҚШ Президенти бир вақтлар Жаҳон банкини қаттиқ танқид қилган шахсни ушбу ташкилот раҳбарлигига номзод сифатида таништирди.
 
АҚШ Президенти Дональд Трамп ташқи ишлар бўйича Молия вазири ўринбосари Дэвид Малпасс номзодини Жаҳон банки раҳбари лавозимига тавсия этди. Бу ҳақда INTERFAX.RU ABC News телеканалидан иқтибос келтириб хабар бермоқда.
 
Телеканал маълумотларига кўра, Вашингтонда кўпчилик Молия вазирлиги амалдори бир неча бор Жаҳон банки ва бошқа халқаро институтларни жиддий танқид қилиб келган Малпасс номзодига ишончсизлик билдирмоқда. 
 
“Дэвид ва Қўшма штатлар бундай ташкилотни бошқариш, ташкилот олдига қўйилган вазифаларни унумли ва самарали бажариш имкониятини қўллаб-қувватлайди”, дейди телеканал АҚШ маъмурияти вакилининг сўзларини келтириб.
 
Дэвид Малпасс – 62 ёшли республикачи. У 2016 йилдаги сайловолди кампанияси даврида Дональд Трампнинг катта иқтисодий маслаҳатчиси бўлган. 2017 йилнинг сентябридан АҚШ молия вазирининг ташқи ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
 
Манбаа: ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.