Аброрхон Муҳсимов: расм чизиш кайфиятимни кўтаради

0
1356
марта кўрилган.

Мен, Муҳсимов Аброрхон,  Тошкент шаҳридаги Учтепа тумани 75-мактабининг 3-«Г» синф ўқувчисиман. Тошкент шаҳар «Bilim»  ахборот-кутубхона марказига онам билан тез-тез бориб турамиз. Биргалашиб китоб танлаймиз. 

Китоб ўқишни, расм чизишни хуш кўраман.  Карантин даврида кутубхонага бориб ўтирмаймиз. Онлайн китоб  буюртма бериш усулидан фойдаланаяпмиз. Кўплаб эртакларни  онам кўмагида буюртма бериб  ўқиб чиқдим. Ҳозир эса карантин даврида чизган сувратларимдан бир қисмини таҳририятингизга жўнатдим. Мен гуллар ва ҳайвонларнинг расмини чизишни яхши кўраман. Чунки уларда ёрқин ранглар бор. Бу ҳаракатим мени кайфиятимни кўтаради. Айниқса онам мақтаб қўйганида хурсанд бўламан. Чизганларим сизларга маъқул келса хурсанд бўлардим.

Азиз тенгдошларим, карантин давридаги бўш вақтингизни мазмунли ўтказмоқчи бўлсангиз,  кутубхонага онлайн аъзо бўлинг. Уйда қолинг, китоб ўқинг, расм чизинг.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.