Азадбоев Ферузбек Хоразм вилояти, Гурлан тумани 33-сон мактабнинг 5-синф ўқувчиси:
“Олим бола эртаклари” китобини ўқиб тугатдим. У ўзбек халқ эртаклари асосида тайёрланган бўлиб, ёш китобхонлар ва фарзандларига ўқиб бериш учун ота-оналарга мўлжалланган. Эртаклар саҳоват, рахмдилликни, девюраклигини, сабр-матонатни, яхшиликни қадрлашни, каттага ҳурмат, кичикка иззат кўрсатишни тарбиялайди. Бу китобни мен бувимнинг тавсияси билан ўқидим. Бувим билан фикрлашдим. Ўқиганларимни гапириб бердим. Айниқса, менга “Айёр билан содда”, “Очкўз бой”, “Олтин олма” эртаклари жуда ёқади.
Айни кунда “Менинг биринчи энциклопедиям” туркумидан чоп этилган “Ғаройиб ўсимликлар, сув ўсимликлари ва ўрмон ўсимликлари” китобини ўқишга бошладим. Ушбу китоб менга дунёнинг турфа ўсимликлари билан танишиш имконини яратмоқда. Ўзбекистонда йўқ ғаройиб ўсимликлар ҳақида маълумотларни ўқияпман. Яна расмларининг ғаройиблигини кўрсангиз лол қоласиз. Тенгдошларимга ўқишни тавсия қиламан.
Бувижонимга рахмат. Шундай гўзал қизиқарли китобларни ўқишни тавсия қилаётгани учун хурсандман. Бувижоним ўқитувчилар. Биз қандай китоб ўқишимиз кераклигини яхши биладилар. Ўқиганларимизни гапириб беришга ўргатадилар. Биз билан фикрлашадилар.