Ҳар қандай синовларни маърифат билан енгамиз

0
317
марта кўрилган.

 Ассалому-алайкум азиз юртдошлар, ТАНИШИНГ ва иштирок этинг! Эзгу ўйларимиз Сиз учун! Уйда ўтказаётган вақтингизнинг бир қисмини китоб ўқиш билан ўтказаётганингизга ишонамиз. Шу боис янги  #tavsiyakitobim  challenjini уюштирдик. Ушбу мулоқот баҳор гулларидек кўнглингизни ёритади, бир-бирингизга эзгулик улашасиз, деган умиддамиз.

Пандемияни енгишда бирлашайлик, яқинларимизни, ўзимизни асрайлик.  Ушбу ҳолатнинг жиддийлигини инобатга олишимиз, тўла англамоғимиз шарт ва барча тиббий қоида ва йўриқларга қатьий амал қилмоғимиз керак. Бу билан биз давлатимизга, хукуматимизга пандемияни енгишга ёрдам берган бўламиз…

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази  Тошкеннт шаҳар «Соғлом она ва бола» маркази билан ҳамкорликда пандемияни олдини олиш, карантин даврида аҳолимизнинг ва айниқса ёшларимизнинг уйда қолиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга оид алоҳида ишлаб чиқилган чора тадбирларини қўллаб қувватлаб фаолият олиб бормоқда.

“Билим” марказининг Veb-sayt: bilim.natlib.uz, Telegram: @bilim_akm, Instagram: @bilim_akm, Facebook: @bilimakm, Twitter: @AkmBilim, Audiokitoblar @lib_audiobooks, Elektronkitoblar @lib_books каби ижтимоий тармоқлари орқали сиз азиз китобхонлар учун китобларнинг электрон шакллари, аудио китоблар, эртаклар, видеороликлар каби тарғибот усуллари билан онлайн хизматидан мақсадли фойдаланинг!

УЙДА ҚОЛИНГ ВА КИТОБ ЎҚИНГ!!! Ушбу мақола билан сизларни янги ташкил этилган ҳар бир фаол китобхон ўзи ўқиган китобини бошқа юртдошларига ҳам тавсия қилишга қаратилганлиги билан янада муҳим аҳамият касб этади. Бу китоб алмашлаб ўқишнинг  электрон усули, бўш вақтингиздаги эзгу мулоқот десак ҳам бўлади.

Сиз ўзингиз ўқиб тугатган китобнинг қисқача маъноси ҳақида гапириб “Мен ушбу китобни ўқишни тавсия қиламан. Сиз қайси китобни тавсия қиласиз?” деб видеомурожаатни  @bilim_adminга ёки gujum @ list.ru га йўллашингиз керак бўлади. Биз гўзал ва мазмунли тавсияларингизни  gujum.uz сайтида ҳам мақола сифатида ёритиб борамиз. Бу Сизни ижодий фикрлашга ҳам, сермазмун мулоқотга ҳам ундайди. Уни сайтнинг ижтимоий тармоқларида ҳам улашамиз.

Qadrli kitobxonlar #uydaqoling va o’zingiz o’qigan eng yaxshi kitobni tavsiya qiling! #tavsiyakitobim”.

Азиз ватандошлар! Сиз ва биз кўпгина машаққатларни енгиб чиққан мард ва олижаноб халқимиз! Азал азалдан   синовли кунларда вазмин  бўлиб, бирлашиб, бир-биримизни қўллаб қувватлаб келган халқмиз. Бугунги машаққатли  кунларда ҳам миллий  қадриятларимизга хос бўлган бирдамлик, бағрикенглик ҳар қачонгидан кўра кўпроқ мухимдир.

Ҳурматли элдошлар, бу мураккаб синовларни енгиб ўтишнинг асосий омилларидан бири бу – қатъий интизом, яъни юксак масъулият билан санитария ва шахсий гигиена талабларига тўлиқ риоя қилиб,   жамиятимиз фуқароларининг аҳил ва ҳамжиҳат бўлишидадир!

Уйда қолиб, санитария- гигиена қоидаларига риоя қилишни унутмайлик! Қачонки жипслашиб, мутахассисларнинг тавсияларига, қолаверса карантин давридаги тартиб интизомга, қоидаларга қатъий риоя қилсак, шундагина ушбу синовли кунларни тезроқ ва самарали енгиб ўтамиз! Биз албатта енгиб ўтамиз, ишонамизки бунга кучимиз, билимимиз, тажрибамиз, сабр- қаноатимиз ва албатта ШИЖОАТИМИЗ етарли!⠀

Ҳурматли юртдошлар! Унутманг, масъулиятли бўлишимиз, барча қоидаларга амал қилишимиз билан нафақат ўзимиз, оиламиз, яқинларимиз, фарзандларимиз, балки бутун ИНСОНИЯТни асраб қоламиз!

КУЧ БИРЛИКДА, БИЗ АЛБАТТА ЕНГАМИЗ!!!                                           

Ҳафиза КАРИМОВА, Тошкеннт шаҳар «Bilim»  ахборот-кутубхона маркази директори

Раъно ЗАРИПОВА, Тошкеннт шаҳар «Соғлом она ва бола» маркази раҳбари

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.