Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз

0
509
марта кўрилган.

Пойтахтнинг Юнус Ражабий  номидаги маҳалласида амалга оширилаётган  эзгу амаллардан бири – “Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз” мавзуида  тадбир бўлиб ўтди. 

Марказимиз ҳамиша ҳамкор ташкилотларнинг фаолиятини ҳам ёритиб боради. Миллий қадриятларни улуғловчи, маҳалламиз фаол хотин-қизлари иштирок этган йиғинни маҳалла раиси У. Қ. Хакимов очиб берди.

Тадбир Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талаба қизлари томонидан ижро этилган Муҳаммад Юсуф шеърлари жарангидан бошланди.  Маҳаллада жойлашган 250- сон мактабгача таълим муассасаси жажжи раққосаларининг миллий ижролари  барчани хушнуд қилди. Маҳалланинг ёш келинчаги саломини онахонлар эзгулик ила дуолар билан қабул қилишди. Тадбирда Ўзбекистон Давлат  Амалий санъат музейи томонидан уюштирилган кўчма намойиш ҳам тадбирга кўрк берди. Ушбу кўргазма уйга қайтаётган 91- мактаб ўқувчиларининг эътиборини тортди. Улар ҳам кириб тадбирда қатнашишди.

 – Келгуси тадбирингизга мен ҳам чизган сувратларимни олиб келсам бўладими,– сўради болалардан бири.

– Албатта,– жавоб қилди унга маҳалла вакиласи.

 Болакайнинг қизиқиши, тадбирнинг мазмун- моҳияти ёш-у қарига ўз таъсирини ўтказганини ифодалайди. Зеро, барча тадбирларимиз келажагимизни, қадриятларимизни давомчиси бўлган фарзандларимиз учун. Тадбир мавзуси долзарблигини нафақат  болакайнинг орзуларидан балки, маънавиятни, маърифатни, юксалтиришнинг йўли миллий қадриятларга муҳаббат, мутолаа маданиятига ихлос  эканлигини мамлакатимиз президенти  қарорлари, Ҳаракат стратегияси, унинг узвий давоми бўлган Тараққиёт стратегиясига ҳамоҳанглигидан ҳам англаш мумкин.

  Расмлар: Маҳалла томонидан  туширилган эсдалик тўпламидан.

Р. ЗАРИПОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.