Мамлакатимизда Президент мактаблари, буюк алломаларимиз номи билан аталадиган ихтисослаштирилган мактаблар, ижод мактаблари, Темурбеклар мактаблари каби замонавий ва инновацион таълим масканлари ташкил этилиб, самарали фаолият олиб бормоқда.
Ушбу масканларда жаҳон стандартлари асосида энг замонавий шароитлар яратилган. Ўқув даргоҳида таълим- тарбия олаётган ўқувчи ва педогогларга яратилган шароитларни кўздан кечириб, мураккаб синовлардан ўтиб, ушбу мактабларга қабул қилинган ўқувчи ва педогоглар билан суҳбатлашганда кўнгил яйрайди.
Ушбу йил карантин арафасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қатор ташликотлар билан ҳамкорликда ўқувчи ёшлар, талабалар, ёш педогоглар ва кархоналарнинг ёш мутахассислари ўртасида ”ROBOT-UZ 2020 » робототехника танловини ўтказган эди.
Ушбу танловда неварам Наврўзбек Саъдуллаев синфдоши Нуриддин Жамолитдинов билан ҳамкорликда 2 та ”Robot – futbol” технологиясини яратиб қатнашишди. У билан суҳбатлашганимда, “Битта жойида хато қилиб қўйибмиз. Шунинг учун бизга пешқадам ўринлар тегмади. Лекин, рағбатлантирувчи дипломни олдишга эришдик. Ҳамкорликда ишлаш инсонни ҳамжиҳатликка ўргатади. Инсон бир-бирига устоз-шогирд бўлади. Бири-бирига ўргатади, бири биридан ўрганади. Ушбу танловда қатнашиб, тенгдошларимизнинг ишларини кузатиб, кўп технологияларни ўрганиб олдик. Айниқса, ёш педогоглар орасидаги танлов жуда қизғин ўтди. Бу танлов бизга маҳорат мактаби бўлди.– дейди Наврўзбек Саъдуллаев.
Уларга дипломлар онлайн тарзда топширилди.
Р. ЗАРИПОВА