Мен, Улуғбеков Беҳрузбек Тошкент шаҳар 12- мактабнинг 3- синф ўқувчисиман. Карантин вақтида дарс тайёрлаш билан бирга кутубхонадан китоблар олиб ўқияпман.
Менга эртаклар, болаларга аталган кичик ҳикоялар ёқади. Эртакларда воқеалар қизиқарли ва бахтли якун топади. Ҳозир «Донишманд деҳқон» номли эртаклар тўпламини ўқияпман. Уйда зерикишни хоҳламасангиз мутолаа қилинг, зеро ундан фойда бор.
Азиз тенгдошларим, бўш вақтингиздан унумли фойдаланинг!