Бало ҳақида Мавлоно Румий ривоятлари

0
564
марта кўрилган.

Ушбу ривояту ҳикматлардан хулоса шуки, бошингга қандай дард келса, ўзгани айбдор қилма, ўзингга боқ! Ўзингни, феълингни, ҳатти-ҳаракатингни тафтиш қилишни ҳам бил:

Бир дарвеш мевалар билан озиқланар, бошқа ҳеч нарса емас эди. У тоғларда дарахтлар, турли мевалар бор эди. Аллоҳга: – Ёраббий, сенга сўз бераман. Бу дарахтлардан мева узмайман. Шамолда ерга тўкилган мевалардан бошқа мевани емайман, қўлимни ҳеч қайси шохга узатмайман.– деди. Маълум муддат сўзида турди. Кейинчалик қисматнинг синовлари бошланди. Шунинг учун сўзингизда доимо «Иншааллоҳ» денг, аҳдларингизга эса «Худо хоҳласа» иборасини ишлатинг.

Тақдир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил! Бир улуғ зотдан «Тасаввуф нима?» деб сўрадилар. У шундай жавоб қайтарди :– Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!  Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам. Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир, — деди.

Шамол Сумаймоннинг тахтига тескари эсди. Сулаймон: – Эй шамол, тескари эсма, – деди.

– Тескари иш тутма, тескари ҳаракат қилсанг, менинг терслигимга аччиқланма! –садо келди. У қўли билан тожини тузатар, тож яна қийшайиб қолар эди. Нақ саккиз марта тўғрилади, саккиз марта эгилди.

–  Эй тож, бу нимаси? Бошқа қийшайма!

Тож жавоб қайтарди: – Мени юз марта тўғриласанг ҳам, яна барибир қийшаяман, чунки, имонли киши– сен қийшайяпсан.

Шунда Сулаймон кўнглини тўғри қилди, кўнглидаги шаҳватни совитди. Тожи дарҳол тўғриланди, бошида истаганидек турди. Сулаймон уни атайлаб қийшайтирар, тож эса яна тўғриланар эди. Пайғамбар тожини саккиз марта қийшайтирди, ҳар сафар тож тўғриланди.

 Ҳикматдан хулоса шуки, бошингга қандай дард келса, ўзгани айбдор қилма, ўзингга боқ! Ўзингни, феълингни, ҳатти-ҳаракатингни тафтиш қилишни ҳам бил.

«Мавлоно Румий ҳикматлари» китоби асосида Ҳофиза Каримова тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.