Энг яхши ифор

0
205
марта кўрилган.

Қизлар бир-бирига навбат бермай мақтанарди: — Чанел 5 супер! Любой атирингга дам беради. Ҳиди вообше кетмайди.
Кулгим келди. Чунки мен бунданда зўрроғига эгаман. У менга 5-6 ойга етади. Нархи… Нархини билмайман! Хаёлим ўзим туйган ифорга кетди.

Умримнинг ярми шаҳарларда ўтяпти. Йилда икки марта уйга қайтаман, Уйга бораман-у бувимларникига шошаман. У  қадрдон гўшага боргач, доим бир манзарани кўраман: Бувижоним доимо  иш билан банд… Бир мартаям ухлаётганларида бормабман. Ухлармикинлар?!

Ёнларига талпинаман. Ана шу пайт, бувим мени қучган пайт ўша ифор димоғимга урилади. Ниманинг ифори эканлигини ҳалигача билмайман. Балки, ҳовлида ўсаётган райҳонлари ҳиди… Балки, бурчакдаги тандирнинг ҳиди… Балки, ҳовлида билқиллаб турган тупроқнинг ҳиди… Балки, ҳаммасининг умумлашмасидир…

Зумда ёш болага айланаман. Бу ифор менга чақалоқлигимданоқ таниш. Қучоғига сингиб кетаман. Онажон! Мени кечиринг. Мен бувимни Сиздан саааал кўпроқ яхши кўраман…

Хаёлларим охушидан чиқаман.
— Чанелингданам даҳшатлироқ битта дуҳи бор! Баҳс ҳалиям давом этарди…
Энди ўзимни таҳлил қила бошладим: Ёки мен қишлоқиман, ёки бу қизлар ҳеч қачон бувиси билан ачомлашмаган…

Дилдора МАВЛЯНОВА тайёрлади. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.