Ҳикмат: нафсни тия билиш фойдаси

0
155
марта кўрилган.

Шайх Нобулсий қуйидаги воқеани келтиради:

Лондонга кўчиб келиб яшайдиган имом бор эди. У уйидан масжидга автобусда қатнарди. Бир куни автобусга чиқиб, йўл ҳақини тўлаб ўтирди. Ҳайдовчи берган пулига қайтим бераётиб, керагидан 20 пенс ортиқча берди (бу арзимас қиймат).

Имом бироз ўйланиб, ўзига: — “Бу ортиқча маблағ менга тегишли эмас ва уни қайтаришим лозим. Чунки, бу ортиқча пул менинг ҳаққим эмас», — деди.

Сўнгра иккиланиш пайдо бўлди: “Бу биров назарга илмайдиган қиймат-ку, қолаверса бу пул сабабли автокорхонага ҳеч бир зарар етмайди. Демак, бу пул Аллоҳнинг менга ҳадяси ўлароқ ўзимда олиб қоламан, ҳайдовчига эса индамайман». 

Имом бир ундай, бир бундай ўйлар оғушида ўзи тушадиган бекатга келиб тўхтагач, у чўнтагидан ортиқча 20 пенсни чиқариб ҳайдовчига бериб: —   Марҳамат қилиб олиб қўйинг, менга керагидан   ортиқ қайтим бериб юборибсиз, — деди.

Ҳайдовчи табассум ила пулни олиб:  — Сиз янги имом бўлиб келган инсонсиз-а? Meнда анчадан бери масжидингизга бориш, динингиз билан танишиш фикри бор эди. Узр, аммо қани нима қилар экан деб, атайин ортиқча қайтим қайтарган эдим, — деди.

Бугунга келиб, майда пулларни бермай қўя қоладиганлар пайдо бўлган.  Эътибор килсак, арзимасгина чақалар ҳам иймонли, охиратдан умиди бор инсонлар учун қийматли бўлиб, бировнинг ҳаққи ҳаром, ўзганинг мулкига тажовуз Аллоҳ ғазабига дучор бўлиш ва ҳалокат сари юз тутиш эканига амин бўламиз.

Мадинахон ТОПИЛОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.