Ибрат мактаби: Камбағаллар ва уйсизлар табиби ва ҳомийси

0
177
марта кўрилган.

Суратдаги инсон машҳур доктор Муҳаммад Абдулғаффар Машъали. У бир пайтлар Мисрдаги энг кўп маош оладиган шифокор эди.

Бир куни текширувга келган болага игна уриши керак бўлади, игна қиммат эди. Боланинг онаси: «Шу игнани олсам бир ой оч қоламиз ёрдам беринг» — дея ялина бошлади.

Буни эшитган катта фарзанди онасига «укам ва синглимга ғамхўрлик қилинг»- деди-ю деразадан ўзини ташлади. Уйда нон ейдиган битта оғиз камайиши учун ўз жонига қасд қилди.

Шундан кейин Машъали учун ҳаммаси ўзгарди. Доктор Машъали укасини тирик қолдириш ва дастурхондан бир товоқни камайтириш учун ўзини қурбон қилган акани ҳеч  унута олмади.

У Мисрнинг энг қашшоқ маҳалласида шифохона очди, барча беморларни текинга даволай бошлади. Айниқса, болаларга жуда ғамхўрлик қилди.

Қашшоқлардек кийина бошлади. Камбағаллар шифокори, эзгу ниятли инсон  сифатида бутун Мисрга машҳур бўлди.  Бутун тиббиёт олами уни қашшоқлар ҳомийси сифатида  таниди, уни ўзига хос инсон сифатида тан олди.

Таҳририятдан: Айни кунда эзгу ишлари, фидойилиги туфайли Ўзбекистонда ҳам машҳур бўлиб боряпти. Гоҳ у гоҳ бу ижтимоий тармоқларнинг каналларида кўраяпмиз.  Эзгу амаллари ибрат мактаби экан. Дабдабали тўйлар қилаётган, сендан қоламанми дея дабдабали машиналар минаётган кишиларга ибрат мактаби бўлса арзийди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.