Кучли инсонларнинг биз билган ва билмаган хусусиятлари

0
205
марта кўрилган.

Кучли инсонларнинг биз билган ва билмаган хусусиятларидан бири шуки,  ёмонликни унутади. Улар вақтларини ўзларини сиқиб хафа қилишга сарфламайди.

Иккинчиси, ҳар қандай ҳолатда ўзини назорат қила олади, жаҳли чиққанда ўзини ушлаб қолади. Кучларини бекорга совурмайди.

Учинчи, ўзгаришни қабул қилади. Улар имкониятларни қучоқ очиб кутиб олишади.

Тўртинчи, улар нолимайди. Улар назоратидан ташқарида бўлган нарсаларга ортиқча эътибор бериб ўтирмайди.

Бешинчи, таваккал қилишга тайёр. Улар таваккал қилишдан олдин бўлажак иш ҳаракатни пухта ўйлаб олишади.

Олтинчи, улар бор куч-ғайратини ҳозирнинг ўзида бажараётган иш-ҳаракатига қаратади. Кечаги кун билан яшамайди.

Еттинчи, қилган хатти-ҳаракати учун тўлиқ жавобгарликни ўз бўйнига олади. Улар битта хатони қайта-қайта такрорламайдилар.

Дилдора МАННОПОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.