«Аллоҳнинг раҳмати Буюк ва унинг ёрдами яқинроқдир», – дейди аллома Жалолиддин Румий.
– Сизга ёмонлик қилганларнинг ёмонлигини кечиринг. Сиздан алоқани узган қариндошлар билан боғланинг, сизни бирор нарсадан маҳрум қилганларга улашинг, сизга ёмон муомала қилганларга ҳам мулойим бўлинг. Шунда сурур ва ҳаловат топасиз.
Ҳикматдан ҳисса шуки, Умидли дунёда умид ила яшанг! Яхши кунлар келишига ишонинг! Одамларга эзгуликлар улашиб яшанг! Аллоҳнинг каромати кенглигига ишонинг!