Мутолаа улуғвор куч кувват манбаси ҳисобланади. Аҳамияти беқиёсдир.
1. Васваса, ғам-андуҳларни ҳайдайди.
2. Ноҳақликка тушишдан узоқ бўлади.
3. Бекорчилардан йироқ бўлади.
4. Тил бурро бўлади, калом машқини олади, оҳанг қилиб сўзламайди, балоғат, фасоҳатга зеб бермайди.
5. Ақл ривожланади, зеҳн янгиланади, хотира кучаяди.
6.Билимга бой бўлиб, ёдлаш, тушунчаси кўп бўлади.
7. Инсонлар тажрибаларини, улуғлар ҳикматларини, уламолар кашфиётларини ўзлаштиради.
8. Илмий малакасини оширади, ҳаёт ҳақидаги маданий онггини оширади.
9. Иймони зиёда бўлади хусусан Ислом дини ҳақидаги китобларни ўқиганда. Зеро, китоб энг буюк насиҳатчи, ёмонликлардан қайтаргувчи ва яхши ишларга буюргувчидир.
10. Зеҳн паришонлигидан, қалб бўлинишидан, вақт зоеъ бўлишидан паноҳ топади.
11. Сўзни пухта тушунади, ифода услубини, иборанинг мақсадини, жумла тушунчасини, ҳикмат сирларини англайди.
Фахритдин Ражабов «Маҳзун бўлма» китоби асосида тайёрлади.