Озода БЕКМУРОДОВА шеъри: ОППОҚ КУНЛАР СОҒИНЧИ…

0
699
марта кўрилган.

Онам осмон эди,

Отам тоғ эди…

Еру осмон сеҳрли  нурбоғ эди.

Кўзим кўнгил  эди,

Кўнглим соғ эди,

Шодликлари тугамаган чоғ эди.

Тунлар шукуҳ, зар аралаш  тонг эди,

Чексизликнинг чодирлари кенг эди.

Ўйламасдан ўйнаб кулиб чопардим,

Ёруғ тушларимнинг бари ўнг эди.

Волидамнинг  бағри мангу  баҳорим,

Мойчечаклар табассуми бахт эди.

Минг айтилса нигоҳларнинг изҳори

Бир қайрилиб боқмаганим вақт эди.

Фаслларнинг жами кўклам лолазор,

Лаҳзаларнинг ҳеч саноғи йўқ эди,

Юлдузларнинг шулъасига қарасам,

Малакмисол бир гуноҳим йўқ эди.

Бутун олам дўстим эди, қадрдон,

Шодлик сувин сочар эди тўрт томон.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.