«ПЕШЕХОД»ДАГИ ВОҚЕА

0
148
марта кўрилган.

 Душанба оғир кун дейишади. Бу кун мен учун ҳам баъзи тафсилотлар билан бошланди.

Ишга шошиб кетаётиб, метро йўлидаги тартибга солинмаган «пешеход»да бироз кутиб қолдим. Машиналар жуда кўп. Аксига олиб, бир ўзингиз турсангиз ҳеч қайсиси йўл бермайди. Шу ерда бирон дақиқа қолиб кетдим, хайрият битта машина йўл берди.

Қарасам аёл киши экан. Ҳайдовчининг маданияти ҳам унинг оилада олган тарбиясига боғлиқ. Қадам қўйишимни биламан сигналлар чалиниб эсимни чиқазиб юборишди. Тез юраман деб оёғимни қалтис босиб юборибман. Ўзи бусиз ҳам оёғим оғриб юрганди.

Оқсаб кетаётсам, тўхтаб турган машиналардаги ҳайдовчилардан бири «тезроқ юрсангиз бўлмайдими» дегандек кучли сигнал чалди. Шундоқ қарасам ёшгина йигит машина ойнасидан бошини чиқариб қўлини «пахса» қиляпти…

Оёғимнинг оғриғига чидаб, зўрға йўлдан ўтиб олдим. Кичик пешеходдан ўтишим бир соатга чўзилгандек бўлди. Оғриқнинг зўридан кўзларимни юмиб олгандим. Кейин кўзимни очиб орқамга қарасам, бир рус ҳайдовчи бош бармоғини тепага кўтариб, «ҳаммаси зўр» дегандай ишора қиляпти. Уни кўриб кайфиятим кўтарилди.

«Отлилар» орасида пиёдаларни ҳурмат қиладиганлар, уларнинг оғриғи ва вазиятини тушунадиганлар ҳам бор. Орамизда бундай одамлар жуда кам лекин борлиги қалбингизга таскин беради. Ана шундай инсонлар омон бўлишсин.

Манбаа: t.me/manzuruz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.