Зулфия Мўминова: «Аёлга бахт беринг»…

0
17965
марта кўрилган.

Гўзал шеърият, дилкаш изҳорий сатрлар ҳамиша тилимизда, дилимизда жаранглайди.  Байрамларда, тантанали кунларда  қайта- қайта ўқилади. Давраларга жон бағишлайди.

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,

Деманг, юрибди-ку кулиб жилмайиб.

Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,

Дунёни олиши мумкин жилмайиб.

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,

Гар кўзлари кулиб турса-да,

Бўғзининг остида неча минг ҳасрат,

Ой юзлари кулиб турса-да,

Кўнглини кўтaринг ҳеч бўлмаганда,

Қўлини силашга шарофат топинг.

Йиғлаб турганида ҳеч бўлмаганда,

Ёшини артишга мурувват топинг.

Ногоҳ ерга тушса оппоқ  рўмоли

Босиб ўтмасликка шафоат топинг,

Чақалоқ ялаган этакларини

Тоза деб айтишга адолат топинг.

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,

Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб.

Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин.

Дунёни олиши мумкин жилмайиб.

Аёлга бахт беринг, саодат беринг.

Иллоҳи нур топинг, ҳидоят топинг.

Иллоҳи бахт берган аёл ёнидан.

Бахтиёр ўтмоққа иноят топинг.

Иллоҳи қалқонсиз, иллоҳ кўрғонсиз,

Ғийбатлар йиртмасин кўйлаккинасин,

Иллоҳи ҳушёрсиз, иллоҳ бедорсиз.

Итлар тишламасин юраккинасин.

Аёлга бахт беринг, саодат беринг .

Тоғ қимирлаб, тошлар сўзга кирса-да,

Аёлга бахт беринг, саодат беринг .

Олтмишга кирса-да, юзга кирса-да.  

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.