«Фукаролик жамияти ташкилотларининг салоҳиятини ошириш» мавзусида давра суҳбати

0
216
марта кўрилган.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат такилотлари миллий ассоциацияси давлат ва жамият ўртасидаги мустаҳкам кўприк сифатида халқимиз бошига тушган оғир синовли кунларда ҳар бир юртдошимизнинг дардига шерик бўлиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб самарали фаолият олиб бормоқда.

 Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда  ўтказилган  «Фукаролик жамияти ташкилотларининг салоҳиятини ошириш»  мавзусига бағишланган  давра суҳбатининг кириш сўзида ЎзННТМА  раиси Насимжон Алимов бу ҳақида алоҳида гапирди:

– Ҳукуматимиз ва юртдошларимиз оғир ва синовли бугунги кунларда чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этяпти. Буни жаҳон ҳамжамияти ҳам тан олиб, ҳар томонлама эътироф этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича  ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари  пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда дея таъкидлади. Пандемия шароитида ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият тури бандликни таъминлаш борасида катта ресурс эканлигини, иқтисодиётга ҳам муносиб ҳисса қўшишини  гапирди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам  ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиши керак.

Шунингдек тадбирда ЎзННТҚҚЖФи раҳбари Самандар Халилов дунёда ва Ўзбекистонда ОИВ бўйича эпидемиологик вазият, ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича фаолият олиб бораётган давлат ташкилотлари ва ННТлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни яратиш борасида гапирди.

Тадбирда ННТларни молиялаштириш механизми, Давлат грантлари учун лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш масаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

ЎзННТМА Тошкент шаҳар худудий бўлими томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда 10 дан зиёд  пойтахтда фаолият юритаётган  нодавлат нотижорат ташкилотлари   раҳбарлари  фаол иштирок этди.

Р. САПАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.