Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан 2021 йил давомида долзарб мавзуларда давлат грантлари эълон қилиниб, улардан кўзланган асосий мақсадлардан бири нодавлат нотижорат ташкилотларини аҳоли учун зарур бўлган муаммоларни давлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосида бартараф этиш ва фуқароларни ҳуқуқий билимларини оширишдан иборатдир.
Ўзбекистонда сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш “Сувчи” Жамоат бирлашмаси мазкур танловларда иштирок этиб “Иқлим ўзгариши шароитида аҳоли қатламларини табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш тўғрисидаги хабардорлигини ошириш” мавзусидаги лойиҳа билан ғолибликни қўлга киритган.
Лойиҳанинг асосий мақсади маҳаллаларда фаоллар билан биргаликда аҳолини сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, дунё, минтақа ва мамлакатимиздаги муаммолар бўйича хабардорлигини оширишдан иборат. Мазкур тадбирларни шаҳримиз туманларида юқори савияда ташкил этиш мақсадида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ва “Сувчи” Жамоат бирлашмаси фаолларининг учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида давлат органлари вакиллари билан ижтимоий шериклик асосида 12 та туман маҳаллалари фуқаролар йиғинлари раисларини семинарларни ўтказиш, сув ресурслари ҳақида маҳаллий ҳудудларнинг солиштирма тахлили ҳамда сув ва энергетик ресурсларни тежаш усуллар билан таништириш юзасидан тайёрланган тарқатма материаллар кўздан кечирилди.
Учрашув сўнгида семинарларни март-июнь ойлари давомида Тошкент шаҳар ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари Миллий тадқиқот университетида малакали мутахассислар иштирокида ўтказилишига келишиб олинди.
Ҳ.Қўчкарова, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди раҳбари