Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Миллатлараро бағрикенглик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 6-танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Аҳоли, авваламбор, ёшларда бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш;
- Ёш авлодни тарбиялашда ўзбек халқининг миллий, тарихий ва маданий меросини, бой тарихини, янги Ўзбекистоннинг ютуқларини тарғиб этиш;
- Жамиятда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро тотувликни таъминлаш, хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга кўмаклашиш;
- Халқ дипломатиясини ривожлантириш, Марказий Осиёда дўстлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
- Халқимизнинг номоддий маданий меросини (халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати, фолклор ёдгорликлари, миллий байрамлар, фестиваллар, миллий таомлар ва бошқалар) хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш;
- Жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларининг аҳамияти ва нуфузини ошириш;
- Жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор қилиш;
- Фуқаролик, миллатлараро ва тинчлик ҳамда тотувликни янада мустаҳкамлашга қаратилган фестиваллар, форумлар, танловлар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
- Маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида маданий меросга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга бекаму кўст етказиш ва маданий меросга бўлган муносабатни шакллантириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш;
- Турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги тотувликни таъминлаш тажрибасини оммалаштириш, тарғиб қилишга бағишланган китоблар, тўпламлар, телерадио кўрсатув, эшиттиришлар тайёрлаш;
- “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида иншолар ва бошқа кўринишдаги танловлар ташкил этиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
- www.fоundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси.
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2021 йил 25 ноябрдан 26 декабргача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 2