Синовли дамларга монанд онлайн тренинг

0
113
марта кўрилган.

Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилди. Мамлакатимизда ўн мингдан ортиқ ННТ ва жамоат ташкилотлари фаолият юритаётган бўлса, улардан бири Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази (ЦПГИ)дир.

Марказ Техник ҳамкорлик ва тараққиёт Агентлиги (ACTED)  билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида фуқаролик жамиятини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида онлайн тадбир ташкил этди.

“Ўзбекистонда гендер тенглиги. Гендер зўравонлигига барҳам беришда фуқаролик жамияти ташкилотларининг роли ва аҳамияти”  мавзуидаги видео  тренингда Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент, Сидарё, Хоразм  вилоятлари ННТ вакиллари иштирок этди.

 Жорий йилнинг 24-25 июль куни “Стратегия ва тараққиёт Маркази”да бўлиб ўтган  тренингда Нодавлат Нотижорат ташкилотларига аёлларга нисбатан зўравонлик масалаларига йўнатирилган  фаолиятини самарали ва таъсирли амалга ошириш усул ва услубларидан сабоқ берилди.

 Гендер ва оилавий зўравонлик муаммоларини таҳлил қилиш ҳамда ушбу муаммоларнинг долзарблиги, хусусиятлари, сабаб ва оқибатлари ҳақида тушунча хосил қилиш ниятида ўтказилган  тадбирда иштирокчилар аввало ушбу йўналишдаги  Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва халқаро ҳужжатлар  тўғрисида маълумот олишди.  Шунингдек, семинарда олинган билим ва амалиётни кундалик ишларига қўллаш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. 

Тренинг фаолияти интерфаол иштирок этиш, ўзаро фикр алмашиш ва иштирокчилар ўртасида мулоқот қилиш усулида ўтказилди.

Р. САПОЕВА тайёрлади

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.