ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ ҚОШИДА “МАТБАА САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИННОВАЦИОН МАРКАЗ” ИШ БОШЛАЙДИ

0
170
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти — Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилинди.

«Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади», — деб алоҳида таъкидлаб ўтди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида яқин кунларда матбаа саноатини янги босқичга олиб чиқиш ва кадрлар малакасини ошириш бўйича замонавий инновацион марказ фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу инновацион Марказда матбаачилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган илғор илмий тадқиқотлар ва изланишлар олиб борилиши билан бир  қаторда, давлат стандартларини такомиллаштириш, сертификатлаш тизимини ривожлантириш, уларни халқаро стандартлар асосида қайта ишлаш бўйича таклифлар тайёрланиши кўзда тутилган.

Инновацион ёндашув асосида тажрибали мутахассислар томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулот турларини диверсификация қилиш ва матбаа маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқиш бўйича илмий-услубий асосланган таклифлар ишлаб чиқилади.

Матбаачилик саноати учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг илғор педагогик технологияларини кенг татбиқ этиш бўйича жиддий тадқиқот ишлари олиб борилади, кадрларнинг ривожланган мамлакатларда малакасини ошириш тизимини жорий қилиш бўйича таклифлар тақдим этилади.

Шу билан бирга, Марказнинг яна бир фаолияти замонавий маркетинг усуллари ҳамда иқтисодий механизмларни жорий қилиш орқали мамлакатда соғлом рақобат муҳитини яратиш ва контрафакт матбаа маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг олдини олиш бўйича изланишлар олиб боришдан иборатдир.

МАНБАА: ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ САЙТИ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.