Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов сайловда овоз берди

0
97
марта кўрилган.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов 24 октябрь куни Тошкент шаҳридаги 579-сайлов участкасида овоз берди.

Мамлакатимизда демократик тамойиллар асосида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни қонунчилик йўли билан мувофиқлаштириш, аҳолининг турмуш сифати ва даражасини янада оширишга қаратилган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. 

Ривожланган давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибаси ва миллий анъаналаримизнинг ўзаро уйғунлаштирилиши натижасида миллий сайлов қонунчилигимизда халқимиз ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини таъминлайдиган жиҳатлар ўз ифодасини топаётир.

Президентлик сайлови илк марта сайловлар давомида тўпланган миллий тажриба, илғор хорижий сайлов амалиёти, шунингдек, халқаро стандартлар асосида шакллантирилган Сайлов кодекси асосида бўлиб ўтмоқда. Мазкур сайлов кодексида Президентлик сайловининиг ўзига хос хусусиятлари билан бирга, сиёсий партиялар ва уларнинг номзодлари томонидан олиб борилаётган ташвиқот турлари, шакллари ҳамда усуллари аниқ белгилаб қўйилди.  

Бундан ташқари, мамлакатимиз тарихида илк бор янги сиёсий партия сифатида Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг сиёсий ҳуқуқидан фойдаланиш ва иштирок этиш истагини билдирди. Сайловга тайёргарлик асносида Экопартия платформаси кўриб чиқилди.

«Биз келажак учун жавобгармиз» шиори остидаги сайловолди дастурининг бош мақсади – мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил тараққиёт тамойилларини иқтисодиётнинг барча соҳаларига кенг жорий этиш орқали халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитлари яратиш ҳамда фаровон жамият барпо этишдан иборат.

Сайловда юртдошларимиз мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталиги, Ватанимиз тараққиёти, унинг порлоқ истиқболи учун овоз бермоқда.

Нурилло НАСРИЕВ, Оқил Ғуломов (сурат),ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.