Абдулла Қаҳҳор уй-музейида “Нодир қалбнинг буюк бекаси” номли адабий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир ўзбек ҳалқининг севимли ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор ижодининг толмас тарғиботчиси ва чорак аср маслакдоши, моҳир таржимон, мумтоз адабиётнинг зукко билимдони Кибриё Қаҳҳорова таваллуди муносабати билан уюштирилди.
Ушбу учрашув ХХ аср ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган адиб Абдулла Қаҳҳор асарларини ёш авлодга етказиб бериш масъулияти ва ижодкорлар оиласининг намунали, садоқат ва меҳр-муҳаббатга йўғрилган ҳаёт йўллари ҳақида гапирилди.
Учрашувдан сўнг Абдулла Қаҳҳор уй-музейи ходимлари меҳмонларни музейдаги ҳар бир ёдгорлик билан қизиқарли тарзда таништиришди.