Абдусалом Азизов АҚШнинг CENTCOM қўмондонлиги билан учрашди

0
175
марта кўрилган.

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегация мамлакатимиз махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари иштирокида Кэмп-Шелби ҳарбий базаси (Миссисипи штати)даги “Жанубий зарба” ҳамкорликдаги машғулотларни кузатиш ҳамда CENTCOM қўмондонлиги билан икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШда расмий ташриф билан бўлди.

Ташриф давомида Абдусалом Азизов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарияти билан Флорида штатидаги Тампа шаҳрида учрашди. Суҳбат давомида Марказий Осиё ва дунёда тинчлик, хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш, ҳамкорликда машғулот-тренинглар ўтказиш, шунингдек, истиқболдаги ҳарбий ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди. 

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон ҳарбий делегацияси CENTCOM қўмондонлигига ташрифи чоғида Стратегик таҳлил ҳамда Коалициявий мувофиқлаштирув марказининг функциялари билан танишди.

Шу билан Ўзбекистон ҳарбий делегациясининг АҚШга расмий ташрифи якунланди.​​

Манба: ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.