Бирлашган Араб Амирликларига ташриф самарали бўлди

0
113
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи самарали бўлди,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.   

Давлатимиз раҳбари Абу-Даби шаҳрида мазкур Амирлик валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан, Дубай шаҳрида БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқотлар чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги амалий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ўзаро манфаатли ҳужжатлар ва умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд инвестиция келишувлари имзоланди. 

Президентимиз Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.