АҚШнинг Манчестер шаҳрида ўтказилган жангда боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев чилилик Хосе Веласкесни 12 раундлик баҳсда мағлубиятга учратди. Ўзининг WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилган спортчимиз бугун Тошкентга қайтиб келди.
Чемпион боксчимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, Миллий Гвардия қўмондонлиги, ОАВ вакиллари, боксчининг яқинлари ва мухлислар иштирок этишди.
gujum.uz