Олий Мажлис Сенати биносида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бир гуруҳ ўғил-қизларимиз билан учрашув ташкил этдик.
Болалар учун Сенат биносига экскурсия уюштирилди, қонунларни қабул қилиш, уларнинг ижроси юзасидан парламент назоратини ташкил этиш жараёнлари билан таништирилди.
Очиқ ва самимий муҳитда ўтган учрашувда болажонларимиз ўзларининг ҳозирги шароити ва келажакдаги режалари ҳақида сўзлаб беришди. Ёш бўлишларига қарамай фан, спорт ва бошқа йўналишларда эришган муваффақиятлари билан ўртоқлашишди.
Фарзандларимизнинг орзу-истакларини тинглаб, келажакда албатта етук мутахассислар, юртига садоқатли инсонлар бўлиб етишишларига ишонч билдирамиз.
Манбаа: @tanzilanarbaeva