Президент Бўстонлиқ туманида ташкил этилаётган янги туризм масканида бўлди.
Бу ерда зарур инфратузилма яратилиб, капсула шаклидаги уйлардан иборат замонавий дам олиш маскани барпо этилмоқда. Шунингдек, бу ерда ресторанлар, дор йўллари ва чанғи учиш майдонлари бўлади.
Ойнаванд капсула уйларнинг ўзига хос томони, улар енгил, кўчма, камхарж. Катта қурилиш қилинмаслиги боис табиатга ҳам зиён етказмайди.
Давлатимиз раҳбари бундай уйларни Бахмал, Шаҳрисабз, Бойсун каби бошқа туризм масканларида ҳам ўрнатиш сайёҳлар эътиборини тортишини таъкидлади.