Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған рафиқалари ҳамроҳлигида Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси фаолияти билан танишди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Президентимиз ва рафиқаси янги очилган муҳташам кутубхонанинг биринчи фахрий меҳмонлари бўлишди.
Ноёб китоблар кўргазмаси намойиш этилди.
Туркия Президенти давлатимиз раҳбарига шундай нодир асарлардан бирини совға қилди.