Давлатимиз раҳбари «Лукойл» компанияси томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди

0
20
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни «Лукойл» компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Учрашувда Россиянинг етакчи нефть-газ компаниясининг Ўзбекистон энергетика соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва нефть маҳсулотларини чакана сотиш тизимини ривожлантириш шулар жумласидан.

Компаниянинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режалари юзасидан фикр алмашилди. Мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш, ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.