Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқармаси тасарруфида ташкил этилган янги ҳарбий қисм учун бунёд қилинган шаҳарча мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 24 январдаги тегишли қарорига асосан, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тасарруфида янги ҳарбий қисм ташкил этилган эди. Эндиликда ушбу ҳарбий қисмнинг тўлақонли фаолият юритиши учун ҳарбий шаҳарча ҳудудида маъмурий бинолар ва бошқа зарур объектлар, ҳарбий хизматчилар учун 48 хонадонли хизмат уйи янгидан қуриб битказилди.