Дзюдо: Бобурмирзо, Нилуфар ва Ситада олтин медаллар…

0
119
марта кўрилган.

Кеча Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Қитъа ғолиблиги, шу билан бирга III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколар йиғиш имконияти бўлган ушбу турнирда ўзбекистонлик ёш дзюдочилар ҳам иштирок этишмоқда. 

Ёш спортчиларимиз мусобақанинг дастлабки кунидаёқ совринларни қўлга кирита бошлашди. Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бобурмирзо Шарифжонов (-50кг) барча рақибларини енгиб, олтин медаль соҳиби бўлди. Шунингдек, Жайҳунбек Назаров(-66кг), Мақсуд Очилов (-55кг) кумуш, Теҳрон Эркинов (-60кг) эса бронза медалига сазовор бўлишди.
 
Қизлар ўртасидаги баҳсларда Нилуфар Ермагамбетова (-52кг) ва Сита Қадамбоева (-48кг) олтин, Ҳалимажон Қурбонова (-44кг) кумуш ва Фотимахон Турсунбоева (-40кг) бронза медалларини қўлга киритишди.
 
Қитъамизнинг 20 мамлакатидан 400 нафарга яқин спортчи ғолиб ва совринли ўринлар учун кураш олиб бораяпти.
 
Манба: ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.