Европа кенгаши Президенти Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

0
157
марта кўрилган.

Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида «Кўксарой» қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ушбу эзгу анъана Ўзбекистон-ЕИ муносабатларини янада чуқурлаштиришга қаратилган олий даражадаги музокараларнинг натижаларини мустаҳкамлайди.

Бугун олий мартабали меҳмон Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги янги офиси очилишида иштирок этиши, Самарқанд шаҳрининг тарихий-меъморий обидалари билан танишиши кўзда тутилган. Шу билан Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелнинг мамлакатимизга ташрифи якунланади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.