Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида маълум қилди:
➖ Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий воситаси бу — таълим. Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасида қилган ислоҳотлари ўқитувчини мактабга қайтаришдан, унинг обрўсини тиклашдан, ойликларни оширишдан бошладилар. Фарғона вилоятининг ўзида 2000 дан ортиқ эркак ўқитувчи мактабларга қайтди.
Вилоятда 129 та мактабда оддий иситиш печлари йўқ эди, 85 та мактабга ичимлик суви олиб келинди, 109 та мактаб девори ўралди. 3 йилда мактаблар сони 27 тага кўпайди.
Манбаа:@aoka_uz