Фашизмга қарши курашда ҳалок бўлган ватандошларимизнинг сўнмас хотираларини ёд этиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтириш – биз учун ҳам қарз, ҳам фарз

0
169
марта кўрилган.

Жонажон Ватанимизнинг барча ҳудудларида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллиги кенг нишонланди.

Азим  пойтахтимизда, барча вилоят ва туманларда эл-юртимиз Хотира майдонларини зиёрат қилиб,  урушда ҳалок бўлган ватандошларимиз ёд этилди. Муҳтарам фахрийларимиз билан самимий учрашувлар ўтказилиб, уларга мукофотлар, эсдалик совғалари топширилди.

Фашизмга қарши курашда ҳалок бўлган ватандошларимизнинг сўнмас хотираларини ёд этиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтириш – биз учун ҳам қарз, ҳам фарз» шиор остида пойтахтдаги 110 мактаб жамоаси ҳам ўқувчилар иштирокида тадбир уюштиришди.

Ёш авлодни фашизм балосига қарши курашда жасур аждодларимиз кўрсатган мардлик ва матонатни асло ёдидан чиқармасликка ундовчи ушбу тадбир уларга тарихий ҳақиқатни тўла етказишга хизмат қилди, десак арзийди. Чунки, ўқувчилар фахрийлар ҳузурида ўша даврни намоён қилдилар, Фарзандларимизни миллий ғурур ва ифтихор руҳида, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, шунингдек, Ватанимиз фидойиларини қадрлаш ва эъзозлашга ўргатадиган бундай тадбирлар ҳар қандай инсоннинг қалбини эзгуликка тўлдириб юборади.

Наргиза Саъдуллаева

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.