Бугунги кунда мамлакатимиз пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Феруза маҳалласида амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўриб баҳру-дилингиз яйрайди.
Кўп қаватли хонадонларнинг атрофига асвальт ётқизилиб, ариқ бўйларига гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Ушбу маҳалла аҳолиси, айниқса ёши улуғ отахон ва онахонларнинг соя-салқин жойларда хордиқ чиқариши учун шароитлар яратилди.
Болажонлар ўйнайдиган майдончаларнинг сони ҳам сифати ҳам аҳоли талабига жавоб берадиган кўринишга эгалиги билан барчанинг дилини хушнуд этади. Айниқса, майдонининг бир томонига ўрнатилган турли тринажёр ускуналар 7ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолининг спорт билан шуғулланадиган севимли масканига айланган. Айниқса ушбу қулайликлардан кенг фойдаланаётган болалар ўзаро беллашувлар ҳам ташкил этмоқдалар. Уларнинг завқ-у шавқи эса катталарга руҳий осайишталик бағишламоқда. Албатта, яратилаётган ушбу имкониятлар саломатлик гаровидир. Соғлом танда соғлом ақл дейди халқимиз.
— Ўн йилдан бери шу маҳаллада истиқомат қиламиз. Ўтган йили пандемия сабабли карантин эълон қилиниб, кўп вақтимиз уйимизда ўтди. Бу йил маҳалламизда анча ўзгаришлар бўлди. Мана бундай дам олиш жойдарида қўшнилар билан суҳбатлашиб, вақтимиз мазмунли ўтмоқда.,- дейди 84-баҳорни қаршилаган, Тўйдагул момо ҳурсанд бўлиб. — Невара-эвараларимиз ўйнайдиган майдончаларни кўриб баҳру-дилимиз очилади. Бунинг учун аввало Президентимизга, қолаверса, маҳалламиз раиси, фаоллари, шу ишларнинг бошида турган барча ишчи-ходимларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Ҳаётимиз бунданда фаровон бўлишини сўраймиз, дея дуога қўл очади онахонлар.
Ҳа, бундай янгиланишлар юртимизнинг барча гўшаларида амалга оширилмоқда. Фақатгина халқимиз буни қадрлаб, авайлаб-асраши, ҳар бир фуқаро ўзи яшаётган маҳалласининг озодалиги, ободонлиги учун масъулиятни ҳис қилиб яшаши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаш лозим.
Муҳаббат Хўжамуродова, журналист