Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бош мураббий Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси 8 февраль куни чорак финалда Вьетнам терма жамоасига қарши ўйин ўтказди.
Осон бўлмаган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Машраб Одилов ва Даврон Чориев ва Илҳом Ҳамроевларнинг голига рақиблар биттагина гол билан жавоб беришди холос. Ушбу ғалаба вакилларимизга ярим финал йўлланмасини тақдим этди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати