Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлери Ангела Меркелга ушбу мамлакат ғарбида рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида..
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.