Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Мактабимга китоб совға қиламан” акцияси бўлиб ўтди.
Акция давомида ўқувчилар томонидан 5 та муҳим ташаббус йўналишлари бўйича қилган чиқишлари тидбир иштирокчиларида ва ота-оналарда катта тассурот қолдирди.
Акцияда мактабнинг собиқ битирувчиси Шуҳрат Рўзимов томонидан мактаб китоб фондига 60 та китоб тақдим қилинган бўлса, ота-оналар томонидан 180 та китоб ҳайрия қилинди.
Манбаа: АОКА ХОРАЗМ