Ҳоким ва ёшлар учрашуви: Мурожаатлар жойида ҳал қилинмоқда

0
193
марта кўрилган.

Пойтахтнинг Яккасарой туманидаги “Бошлиқ”, “Армуғон” маҳалла гузарида туман ҳокими Анвар Сайфутдиновнинг маҳалла ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда  туман ҳокими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлим раҳбари,  маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва маҳалла ёшлари иштирок этдилар.

Унда туман ёшларининг ишга жойлаштириш, банкдан кредит  олиш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, олий таълим юртларида шартнома асосида ўқиётган ёшларга шартнома пулини тўлаб бериш, муддатли ҳарбий хизматга бориш каби мавзулардаги ўнлаб мурожаат ва таклифлари тингланди.

Қўйилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Кредит олиш ва ишга жойлашиш истагидаги ёшлар алоҳида ажратиб олиниб, уларнинг мурожаатлари билан бандлик мутасаддилари махсус шуғулланиши юзасидан кўрсатма берилди.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.