Урганчдаги «Хоразм палас» меҳмонхонасида Хоразм вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси билан ҳамкорликда «Ishonch» газетаси жамоасининг газетхонлар билан ижодий учрашуви ташкил қилинди. Тадбирда маҳаллий журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси уюштирган сўровномага кўра, «Ishonch» газетаси жорий йилнинг олти ойида 5 та энг кўп ўқиладиган газетанинг учинчиси деб эътироф этилганди. Учинчи чорак якунларига кўра эса 1 ўринни эгаллади.
Хоразм вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Дилбаржон Бекжонова, ёзувчи ҳамда публицист Шуҳрат Маткарим ва бошқалар юртдошларимизни китобхонликка, газетхонликка ундашда «Ishonch» тажрибасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини қайд қилдилар.
Газета Бош муҳаррири Ҳусан Эрматов таҳририят фаолияти тўғрисида тақдимот қилди.
Мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиси Азамат Отажонов концерти учрашувга байрамона кайфият бағишлади. Ахборот кутубхона маркази ходимлари касаба уюшмаси Янгибозор туман кенгаши раиси Раимбой Шержонов йиғилиш қатнашчиларига Паҳлавон Маҳмуд рубоийлари ўқиб берди.
Ижодий учрашув барчада катта таассурот қолдирди.
Гулёр Палванова