2018 йилнинг 5 апрель куни «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, нодавлат боғчаларни қуриш учун текинга ер участкалари тақдим этилади.
мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий ҳамкорликнинг қуйидаги шакллари жорий этилди:
— нодавлат боғчалар биноларини қуриш учун, шу жумладан фаолият кўрсатувчи давлат боғчалар ҳудудида текинга доимий фойдаланиш учун ер учаскаларини тақдим қилиш;
— мавжуд давлат мактабгача таълим муассаларини жиҳозлаш ва реконструкция қилиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим муассасалари объектлари қуриш учун текинга ер учаткаларини бериш;
— бўш турган давлат мулк объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат боғчаларни «нўл» қийматда сотиш;
— давлат боғчаларининг фойдаланилмаётган бинолари ва корпусларини текинга узоқ муддатли фойдаланишга бериш.
— Давлат-хусусий ҳамкорлик шаклига қараб хусусий ҳамкорга қуйидаги инвестициявий мажбуриятлар юклатилади:
— ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалардан бўлган муайян миқдордаги тарбияланувчиларга имтиёзли ота-она пулини белгилаш (мазкур ҳудуддаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган миқдордан ошмаган ҳолда);
— хусусий ҳамкорга бириктирилган боғчаларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ишларни амалга ошириш.
— Давлат-хусусий ҳамкорликда ташкил қилинган нодавлат боғчалар қуйидагилардан озод этилди:
— икки йил муддатга белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган жиҳозлар, инвентарлар, ўқув қўлланмалари ва ўйин майдонлари учун божхона тўловларидан;
— фаолиятни бошлаган кундан бошлаб ўн йил муддат давомида давлат мақсадли жамғармаларига барча мажбурий тўловлар ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан.
Шунингдек, 2018 йил 15 апрелдан ходимларининг ўртача йиллик сони 100 нафаргача бўлган боғчалар кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига киритилди.
Вазирлик ахборот хизмати