Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари 29-июнь -3 июль кунлари бўлиб  ўтади

0
205
марта кўрилган.

Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари 29-июнь -3 июль кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.

 1-22 июнь давомида жами 28 446 нафар талабгор ҳужжат топширган. Шундан 9260 таси (32,5%) онлайн, 19 186 нафари (67,5%) эса офлайн усулда, яъни бевосита қабул марказлари орқали ҳужжат топширган.

Онлайн топширилган, аммо белгиланган талабларга жавоб бермаган ва рад этилган ҳужжатлар сони 791 тани ташкил этган бўлса, ота-оналарга таҳрирлашга юборилган, аммо таҳрирланмаган аризалар сони 211 тани ташкил этди.

Топширилган умумий 28 446 талабгордан 27 446 таси саралаш босқич имтиҳонидан ўтиш имконига эга бўлишди.

Ҳудудлар бўйича энг кўп – 7 724 та ҳужжат Наманган вилоятидаги Президент мактабига келиб тушган. Қорақалпоғистонда 7 456 та, Хоразмда 6 503 та, Тошкент шаҳрида 5 763 та ҳужжат қабул қилинган.

Энг кўп – 8 727 та ариза 5-синф учун қабул қилинган, энг паст кўрсаткич 10-синфлар орасида – 2 350 та.

Имтиҳонларни давлат (ўзбек) тилида топширувчи ўқувчилар сони 22 051, қорақалпоқ тилида 4 847 нафарни ташкил қилган бўлса, инглиз тилида топширувчилар сони 621 нафарни ташкил этди.

Бир ўринга ўртача рақобат 49 ўқувчини ташкил этган бўлса, энг юқори рақобат 5-синфга топширган талабгорлар ўртасида – 1 ўринга 92 нафар ўқувчини (Наманганда 118 ўқувчи) ташкил этади.

Президент мактабларига топширган талабгорларнинг сони режалаштирилгандан ҳам ошиб кетганлиги сабабли кириш имтиҳонларини ўтказишга масъул чет эллик ташкилот Cambridge assessment – саралаш босқич имтиҳонларини (pre-selection) ўтказилиши лозимлиги маълум қилинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.