Инҳа талабаларининг энг инновацион ишланмалари аниқланди

0
166
марта кўрилган.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг “Компютер ва дастурий инжиниринг” факультетининг учинчи босқичида таҳсил олаётган талабалар “IUT Embedded Systems Design Exhibition 2018” кўргазмаси доирасида ўзларининг 20 та инновацион ишланма ва ечимларини намойиш этишди.

Улар орасида “​ақлли тўхташ жойи“​, “​метрода хавфсизликни таъминлаш ва огоҳ қилиш тизими“​, “​кўзлар учун машқ аппарати“​, “​ақлли уй“​, “роботлаштирилган қўл”, “инсоннинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш учун девайс”, “​ақлли бешик“​ каби қизиқарли ишланмалар ҳам мавжуд.

Университет профессорларидан иборат ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, “Interactive Water Curtain​” лойиҳаси билан Фаридун Кличев, Аваз Алимов, Насиба Лутфуллаева ва Баҳодир Солиҳовлар биринчи ўринни эгаллашди.

Иккинчи ўрин “​Метрода хавфсизликни таъминлаш ва огоҳ қилиш тизими“​ лойиҳаси учун Мирзо-Ғолиб Сувонбердиев, Равшан Маҳмадаллиев, Раҳимжон Рустамов ва Ниғматжон Анваровларга насиб этди.

“​Пианино“​ лойиҳаси билан Бедилбек Ҳамидов, Мадина Саидова, Малика Анваржонова ва Наврўз Джандуллаевлар учинчи ўринга лойиқ деб топилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабаридан

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.