Наманган вилоятидаги Косонсой тумани тарихи музейи жамоаси 23-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида болажонлар учун кўчма музей ташкил қилдилар.
Музейи ходимлари Ҳ.Караев, М.Акрамов, Р.Атахановалар болажонларга кўҳна туманнинг тарихи ҳақида кўргазмали асбоб- ускуналар орқали қизиқарли тарзда ҳикоя қилиб бердилар. Кичкинтойлар қадимий ҳунармандчилик намуналари билан таништирилди. Тадбир болаларда катта таассурот қолдирди.
Р.Атаханова, музей ходими