Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

0
232
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни Ички ишлар вазирлигининг Ситуацион-таҳлилий марказида бўлди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Бу мажмуа ички ишлар органларининг куч ва воситаларини ахборот технологиялари асосида бошқаришга ихтисослашган. Замонавий бино қурилиб, 554 террабайт хотирага эга 18 та сервер, катта ҳажмли кузатув экрани, компьютерлар билан жиҳозланган.

Марказда «102» тизими, видеокузатув камералари, интернет ва бошқа манбалардан келиб тушаётган маълумотлар автоматлашган тарзда йиғилади ва қайта ишланади. Қоидабузарлик автотранспортнинг давлат рақами ёки шахснинг юз қиёфаси орқали тезкор аниқланиб, қидирув ташкил этилади. Бу тизим сунъий интеллект ёрдамида ишлайди ва инсон омили минимал даражада. Булар орқали марказ бутун мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Президентимиз марказдаги шароитларни кўздан кечирди, иш тизими билан танишди. Бу ерда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ва шошилинч хизматлар маълумотларини интеграция қилиш зарурлигини таъкидлади.

— Бу катта иш. Лекин қамров ва тезкорликни ошириш керак. Одамлар қачон ўзини хавфсиз, эркин сезади? Қачон турист кўпаяди? Жиноятчилик йўқ бўлса, хавфсизлигига ишонса, кўчада тартибдан тозаликкача — ҳаммаси таъминланган бўлса. Бунинг учун барча ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларини бир муштдек интеграция қилиш керак. Бу интеграция кириб борган ҳар бир тармоқ ходимларининг дунёқарашини ўзгартириш зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.

Ахборот технологиялари бўйича олий ўқув юртларида бу тизим учун кадрлар тайёрлаш, туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида замонавий технологиялар билан ишлайдиган таҳлилчилар фаолиятини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Ички ишлар тизимида “инсон омилини истисно этувчи” электрон навбат, масофадан мурожаат каби онлайн хизматларни кенг жорий этиш вазифаси қўйилди.

Маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни таҳлил қилиш, профилактика инспекторларининг кунлик иш фаолиятини режалаштириш ва мониторинг қилиш бўйича электрон тизим йўлга қўйиш топшириғи берилди.

Шу ерда Самарқанд вилоятида “Хавфсиз туризм” дастури доирасида йўлга қўйилган тизим намойиш қилинди.

Давлат раҳбари ички ишлар тизимида қўлланилаётган замонавий техника ва янги хизмат кийими намуналарини ҳам кўздан кечирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.